БМТ гуманитар агентликлари Мосулда, шу жумладан, шаҳарнинг ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларидан озод этилган шарқий қисмида ичимлик суви тақчиллигидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда 14 февраль, сешанба куни бутунжаҳон ташкилоти бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фарҳан Ҳақ маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ичимлик сувининг кўп миқдордаги тақчиллиги Мосулнинг шарқий қисмидан ташвишланишнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.Унинг сўзларига қараганда, БМТ ҳамкорлари ҳар куни автоцистерналар ёрдамида шаҳарнинг 30 та туманига ўртача 2,3 минг куб метр сув етказиб бермоқда.Фарҳан Ҳақ, БМТ бош котибининг расмий вакили ўринбосари
Бироқ бу сув таъминоти тизими тўлиқ қайта тиклангунга қадар вақтинчалик чорадир.У Мосулнинг шарқий қисмига хизмат кўрсатувчи сув тозалайдиган завод яқинда яна ишга тушганлиги ва 70 минг киши учун сув етказа бошлаганлигини маълум қилди.Фарҳан Ҳақ, БМТ бош котибининг расмий вакили ўринбосари
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)