АҚШ президенти Дональд Трамп Америка Канада каби давлат билан қўшни эканлиги унинг омади эканлигини маълум қилди. Associated Press’нинг хабар беришича, бу ҳақда у Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган, деб ёзади «Газета.ru».
Трампнинг сўзларига қараганда, АҚШ ва Канада нафақат чегарани, балки мудофаа соҳасидаги умумий қадрият ва манфаатларни ҳам бўлишади. Бундан ташқари, Америка президенти Канаданинг ИШИД гуруҳига қарши курашдаги ҳиссасини ҳам юқори баҳолади.
Трамп икки мамлакат биргаликда иш олиб борганда кучлироқ бўлишини таъкидлади. У Трюдони умумий манфаатларга эришиш учун биргаликда ишлашга тайёр эканлигига ишонтирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)