Россия Хитой учун С-400 зенит-ракета тизимини ишлаб чиқара бошлади. Бу ҳақда 14 февраль, сешанба куни «Ростех»нинг халқаро ҳамкорлик ва ҳудудий сиёсат бўйича директори Виктор Кладов маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Хитой С-400 тизимини харид қилиши бўйича шартнома тузилганлиги ҳақида 2015 йилнинг апрелида расман эълон қилинган эди. Шартнома тузилиши ва унинг молиявий ҳажми маълум қилинмади.
Кладов, шунингдек, яна бир қатор мамлакатлар С-400 тизимини Россия Федерациясидан харид қилишни режалаштираётганлигини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)