Уч номаълум шахс Тошкент вилояти Паркент шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйига очиқ қолган эшик орқали бостириб кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Босқинчилар 63 ёшли уй бекасини пичоқ билан қўрқитиб, қўл-оёқларини боғлаб, уриб тан жароҳати етказган. Улар хонадондан 500 минг сўм пул, икки Nokia мобил телефони ва спиртли ичимликни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Қидирув натижасида жиноятни Паркент шаҳрида яшовчи 29 ва 32 ёшлардаги икки шахс Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 43 ёшли фуқаро билан биргаликда содир этгани аниқланди ва гумонланувчилар қўлга олинган.
«Уларга нисбатан ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)