Футбол бўйича Қатар Юлдузлар лигасининг 20-турида ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган икки клуб ўзаро тўқнаш келди.
Мавсумнинг иккинчи давраси олдидан Санжар Турсуновни сафга қўшиб олган «Ас-Сайлия» клуби ўз майдонида Санжар Шоаҳмедов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган «Ас-Сайлия»ни қабул қилди ҳамда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувни ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳаммаси бошланғич таркибда ўтказди. Шоаҳмедов 60-дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди, Турсунов ва Абдухолиқов тўлиқ ҳаракат қилди.
Мазкур ғалаба «Ал-Ҳарайтият»нинг турнир жадвалидаги ўрнига жиддий таъсир кўрсатмади. Айни пайтда жамоа 19 очко билан 11-ўриндан жой олган. Турсунов ва жамоадошлари бунга қадар кетма-кет 4 та ўйинда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олмаганди.
Мазкур жамоадан 1 очко кўпроқ тўплаган «Ас-Сайлия» 9-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонлик футболчилар ташрифидан кейин клуб 4 та учрашувда иштирок этиб, шуларнинг 1 тасида Абдухолиқовнинг голи сабаб зафар қучди ва 2 тасида дуранг ўйнади. Дурангларнинг бирида Шоаҳмедов Сардор Рашидов ўйнайдиган «Ал-Жаиш» дарвозасига гол уришга эришди.
Қатар Юлдузлар лигаси 20-тур 9 февраль, пайшанба
«Ал-Ҳарайтият» — «Ас-Сайлия» 2:1
Голлар: Драгос Григоре, 17 (0:1). Маҳмуд Саад, 31 (1:1). Муҳаммад Абдуллоҳ, 49 (2:1).Маълумот учун, Сардор Рашидовнинг «Ал-Жаиш» клуби 20-турни эртага — 11 февраль куни «Аш-Шаҳания»га қарши сафарда ўтказади. Рақиб Юлдузлар лигаси турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Осиё Чемпионлар лигасининг 2016 йилги мавсумид ярим финалга қадар етиб борган «Ал-Жаиш» 7 февраль куни «Бунёдкор»дан енгилиб, гуруҳ босқичида иштирок этиш имкониятини йўққа чиқарганди.
«Бунёдкор»ни навбатдаги босқич чиптаси билан табриклайман. Ҳужумларни гол билан якунлай олмаганимиз касрига мағлуб бўлдик.Ҳозир «Ал-Жаиш»да пасайиш кузатилмоқда. Ўтган йилги жамоани йўқотиб қўйгандекмиз. Шунинг учун ички чемпионатда ҳам омадимиз чопмаяпти. Фожеа ясашдан эса маъни йўқ, ҳаммаси олдинда.
Алам қилган томони биз ўтган йил ярим финалга қадар етиб боргандик. Энди эса гуруҳ босқичига ҳам чиқа олмадик. Пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрган бўлсак-да, омад келмади. Афсуски ўзим ҳам гол ура олмадим.
Изоҳ (0)