«Ўзагротехмаш» акциядорлик жамияти (собиқ «Ўзагросаноатмашхолдинг»)нинг бош директори этиб Саидаббос Саидаминов тайинланди. Бу ҳақда, компания ахборотига таяниб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Саидаббос Саидаминов Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 17 ноябридаги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 февралидаги тегишли қарорига асосан компания раҳбарига айланган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ «Ўзагросаноатмашхолдинг» юқорида қайд этилган Президент фармонига мувофиқ акциядорлик жамияти сифатида ташкил этилган янги «Ўзагротехсаноатхолдинг» таркибига киритилган.
Янги холдинг таркибида, «Ўзагротехмаш»дан ташқари, «Ўзагролизинг» ҳамда «Ўзагросервис» компаниялари ҳам бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)