«Ўзбекистон темир йўллари»нинг прогнозига кўра, 2017 йилда компания томонидан 49 та инвестиция лойиҳаси бўйича 815 миллион доллардан зиёд маблағ ўзлаштирилади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Ахборотда қайд этилишича, материал ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича 24 лойиҳа Тошкент механика заводи (собиқ ТАПОиЧ) доирасида амалга оширилади.
Молиялаштириш манбалари сифатида
- давлат бюджети (85,34 миллион доллар),
- Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (145,17 миллион доллар ўзлаштирилади ва 114,8 миллион доллар жалб этилади),
- ҳукумат кафолатига таянган хорижий инвестициялар (168,07 миллион доллар ўзлаштирилади ва 97,01 миллион доллар жалб этилади),
- тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар (2,23 миллион доллар ўзлаштирилади ва жалб этилади),
- компаниянинг ўз маблағлари (414,95 миллион доллар) белгиланган.
Бундан ташқари, «Поп—Наманган—Андижон» темирйўлини электрлаштиришни бошлаш, Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўли иккинчи навбати ва Сирғали йўлини ҳамда экскаваторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги заводни қуриш кўзда тутилган.
Жорий йилда 9 та объектни фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.
Маълумот ўрнида, 2016 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 831 млн доллардан зиёд маблағни ўзлаштирган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)