Индиана штатида яшовчи ака-ука Антон ва Алекс Бабичлар ноёб ҳодиса гувоҳига айланди. Улар Сиракуза шаҳри яқинидаги кўлда музлаб қолган йирик чўртанбалиққа дуч келди. Унинг оғзидан олабуға чиқиб турарди. Ака-укалардан бири Facebook’даги саҳифасига жойлаган суратга National Geographic эътибор қаратди.
Суратга кўплаб изоҳлар қолдирилганлиги ва кўпчилик кадрнинг ҳақиқийлигига ишонмаганлиги учун ака-укалар балиқларни муздан чиқариб, видеога олишга қарор қилди.
Юз берган ҳодисани изоҳлар экан, Алекс Бабич олабуға дастлаб бирор балиқчининг қармоғига илинган-у, лекин кичик бўлгани учун қўйиб юборилган, деб тахмин қилди.
Унинг тахминича, шикастланган балиқ кўп ўтмай ўлган ва сув юзасида туриб қолган. Осон ўлжага дуч келган чўртанбалиқ эса уни ютиб юборишга уринган, бироқ олабуға унинг оғзига тиқилиб қолган. Шундан сўнг ҳар иккала ўлик балиқни муз қоплаб олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)