Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилиши мумкин бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
Мурожаатларни бир нечта усулда амалга ошириш мумкин: ёзма, виртуал қабулхона орқали мурожаат юбориш ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига ташриф буюриш йўли билан.
Олий Мажлис Сенати виртуал қабулхонасига www.murojaat.senat.uz сайти орқали мурожаат қилиш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)