Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» футбол клуби Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл ола билмади. Плей-офф босқичида Австралиянинг «Брисбен Роар» клубини қабул қилган хитойликлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Ўзбекистонлик рефери Валентин Коваленко бошқариб борган учрашувда жаҳонда энг катта маош оладиган футболчи Карлос Тевес тўлиқ иштирок этди, бироқ рақиб дарвозасига гол ура олмади. Унинг қаторида Шанхай клуби сафида Жованни Морено, Обафеми Мартинес каби легионерлар ҳам ўйнаганди.
Аввалроқ Шанхай шаҳрининг бошқа бир клуби «Шанхай СИПГ» плей-оффни муваффақиятли якунлаган, учрашувда асосий ишни жамоанинг легионер футболчилари бажариб берганди. «Шанхай Шенхуа»да эса бундай бўлмади.
Осиё Чемпионлар лигаси Плей-офф 8 февраль, чоршанба
Изоҳ (0)