Бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида ноодатий архитектура ёдгорликларини учратиш мумкин. “Renmin Ribao” нашри ноодатий архитектура консептлари асосида бунёд этилган биноларнинг фотожамланмасини тақдим этди.
Ўрмонли спирал. Дармштадт, Германия
Бино лойиҳаси муаллифи австриялик рассом ва архитектор Фриденсрайх Хундертвассер ҳисобланади. Ноодатий услубдаги меҳмонхонада 105 та хона ва битта ресторан жойлашган.
Мери-Экс минораси. Лондон, Англия
Лондон Ситидаги баландлиги бўйича иккинчи ўринда турадиган бу бино 2004 йилда очилган ва ўзининг ташқи кўриниши сабабли Бодринг деб номланган. Норман Фостер муаллифлигида қурилган бино Бирлашган Қиролликдаги биринчи экологик осмонўпар бино номига даъвогарлик қилади.
Хабитат 67. Монреаль, Канада
Аҳоли яшайдиган комплекс бўлган бу иншоот Канадада бўлиб ўтган 1967 йилги бутунжаҳон кўргазмаси муносабати билан барпо этилган. Иншоот кўргазмадан кейин аҳоли яшайдиган уй сифатида мўлжалланган. Бугунги кунда ўзининг ноёб архитектураси туфайли ундаги хоналар нархи жуда қиммат туради.
Тухум. Олбани, Нью-Йорк штати, АҚШ
Бу иншоот Олбанидаги Санъат маркази биноси бўлиб, унда 450 ва 892 ўринли иккита спектакл ва концерт зали жойлашган. Иншоот архитектор Harrison & Abramovitz лойиҳасига асосан, 1966 – 1978 йилларда қурилган.
Пуфакли уй. Бурлингейм, Калифорния штати, АҚШ
Бу уй архитектор Уильям Николсон томонидан 1976 йилда қурилган. Уйни қуриш учун айлана асосга метал панжаралар ўрнатилган ва устидан бетон қуйилган.
Контейнер шаҳар II. Лондон, Англия
Контейнер шаҳар II 22 та санъаткорнинг студиясини ўз ичига олган. Иншоотнинг ўзига хослиги шундаки, у қайта ишланган қурилиш материаллари асосида қурилган. Urban Space Managment компанияси уй, идора, бутик сифатида хизмат қилувчи бу типдаги кўплаб иншоотларни қурган.
Буришиқ уй. Сопот, Польша
2003 йилда қурилган уй «Резидент» савдо марказининг бир қисмини ташкил қилиб, унда савдо дўконлари, ресторан, кўнгилочар ўйинлар маркази ва битта радиостанция жойлашган.
Сават шаклидаги бино. Ньюарк шаҳри, Огайо штати, АҚШ
Бино сават савдоси билан шуғулланувчи Longaberger компаниясининг офиси ҳисобланади. Бино компания асосчиси Дейв Лангабергер ғояси асосида барпо этилган.
Канзас Сити кутубхонаси. Канзас Сити шаҳри, Миссури штати, АҚШ
Бу ноодатий бино Канзас Сити марказий кутубхонасининг автомобиль турар жойи ҳисобланади. Бинода ишлатилган 22 та китобнинг номи китобхонлар таклифига биноан, кутубхона маъмурий кенгаши томонидан танланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)