22 ёшли америкалик Брендон Уэллс шаршарадан байдаркада тушиш жараёнини укаси Тедди билан видеога олиб, интернетга жойлади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Вашингтон штатидаги Литтл Уайт Салмон дарёсида жойлашган шаршарадан оқиб тушишдан олдин ака-укалар ўзи ва байдаркаларга яшил ва қизил рангли ёруғлик диодли чироқлар ўрнатиб чиққан.
«Мен бу ердан укам билан доимий равишда тушаман. Биз бундан катта завқ оламиз», — дейди Брендон Уэллс.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)