АҚШда бир гуруҳ сенаторлар Россияга нисбатан санкциянинг бекор қилиниши фақат Конгресс рухсати билан амалга ошиши мумкинлиги ҳақидаги қонун лойиҳасини ҳамкасблари кўриб чиқиши учун киритиш ниятида. Бу ҳақда CNN маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Ҳужжат муаллифлари республикачи Линдси Грем ва демократ Бен Кардиндир.
Қонун лойиҳаси «Россия билан муносабатларни баҳолаш акти» деб номланган ва АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Москвага нисбатан чеклов чораларини сусайтиришни таклиф қилиши мумкин бўлган ҳолат учун ишлаб чиқилган.
Телеканалнинг маълум қилишича, ҳужжатда Оқ уй нима сабабдан Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишга интилаётганлиги бўйича батафсил тушунтириш берувчи ҳисобот тайёрлаши лозимлиги, шунингдек, Конгресс бу қарор учун овоз бериши мумкин бўлган 120 кунлик давр назарда тутилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)