Навоий шаҳри ва Кармана туманида замонавий китоб дўконлари қурилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Айни пайтда Навоий шаҳрида «Китоб олами» мажмуаси фаолият кўрсатмоқда. Қарийб 300 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган мажмуада 10 га яқин бўлим мавжуд.
Келгусида вилоятнинг Қизилтепа, Учқудуқ, Конимех, Хатирчи, Навбаҳор туманлари ва Зарафшон шаҳрида ҳам шундай китоб дўконлари барпо этиш режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)