Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги «Работак» маҳалла фуқаролар йиғинида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида ҳар бири 16 хонадонга мўлжалланган икки қўшқаватли ва майдони икки сотихдан иборат ўнта бир қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Биринчи Президент раҳнамолигида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар барпо этишга қаратилган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Шароити шаҳарникидан қолишмайдиган бундай уйлар нархи нисбатан арзонлиги билан барчанинг эътиборини тортмоқда. Биз истиқомат қилаётган уч хонали уй учун тўловнинг бошланғич бадали атиги 15 фоиз. Нархнинг қолган қиймати «Қишлоққурилишбанк»дан 15 йил муддатга ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан қопланиши ёш оилалар учун жуда қулай. Бундан ташқари, қишлоқ шароити инобатга олиниб, тандир қуриш, мевали дарахт ўстириш, парранда боқиш имконияти мавжуд.Наргиза Шарипова, янги уй соҳибаларидан бири
«Работак» маҳалла фуқаролар йиғинида уй-жой қурилаётганини эшитиб, туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилдим. Банк ҳам кредит ажратди. Мана, оиламиз билан уч хонали уйга кўчиб ўтдик. Уйимиз Бухоро шаҳрига яқин бўлиб, ишга бориб келиш ҳам қулай.Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига қадар Работак маҳалласида ҳар бири тўрт сотихдан иборат яна 130 дан зиёд тўрт хонали уй ўз эгаларига топширилади.Суҳроб Кенжаев, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шифокори
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)