2017 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон—Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Александр Бикантов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Маслаҳатлашувлар чоғида ташқи сиёсатнинг матбуотдаги ўрни ва ОАВ билан ишлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди, мазкур соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)