Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларининг алангаланишига мобил қурилмалар аккумуляторидаги носозлик сабаб бўлганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Алангаланиш сабаби катта эҳтимол билан батареялардаги муаммода эканлиги аниқланди. Бироқ смартфонларнинг ўзида ҳеч қандай ғайриоддийликни аниқламадик», — дейилади вазирлик релизида.
Тадқиқот натижаларига кўра, аккумулятор қурилмаларига ўрнатилган электродлар шикастланган бўлиб, баъзи смартфонлар батареяларига эса изоляция материаллари етишмаган.
Икки ҳафта аввал Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларидаги муаммо аккумуляторларни лойиҳалаш ва қурилмани йиғиш технологик жараёнидаги носозликлар эканлигини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)