Гондурасда мактаб автобусининг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, яна 35 киши жароҳат олди. Бу ҳақда La Prensa нашри маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Авария Гондурас пойтахти Тегусигальпадан ўн километр масофада содир бўлди.
Полиция юк машинаси ҳайдовчиси нима сабабдан бошқарувни йўқотганлигини аниқлаш учун суриштирув олиб бормоқда. У воқеа жойидан қочиб кетганлиги маълум қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)