Жанубий Қозоғистон вилоятидаги букмекерлик идорасида қилинган ҳужум ёлғондан ташкиллаштирилганлиги аниқланди. Бу ҳақда ҳудуд ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Полициянинг маълум қилишича, 2017 йилнинг 1 февралида Сариоғоч туман ИИБга букмекерлик идорасига ҳужум уюштирилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. 23 ёшли ходим полициячиларга кечаси ниқобли номаълум шахслар идорага бостириб кириб, унга пичоқ билан таҳдид қилганлиги ҳамда кассадан 1,5 миллион тенгени олиб кетганини сўзлаб берди. Қизнинг сўзларига қараганда, шундан кейин жиноятчилар воқеа жойидан қочиб кетган.
ИИБ ходимлари тезкор-қидирув тадбирлари давомида идора ходими ўғрилик содир этилганлиги ҳақида ёлғон маълумот берганлигини аниқлади. Тергов гумонланувчи моддий аҳволини яхшилаш мақсадида жиноятни саҳналаштирганлигини аниқлади. Қўлга олинувчининг уйи тинтув қилиниб, ўғирланган пуллар мусодара этилди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)