Американинг Флорида штати яширин бозорида қиймати 100 минг доллар атрофидаги кучли наркотик моддалар партияси қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Флорида бош прокуратурасининг маълум қилишича, наркотик моддаларнинг ўрамига Медельин наркокартелининг марҳум етакчиси Пабло Эскобар, «Синалоа» наркокартели бошлиғи Хоакин Гусман ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг сурати акс эттирилган.
Наркотик моддалар савдогарларига шуни айтмоқчиманки, улар бунга президент суратини жойлаштириб катта хатога йўл қўйди.Героин ва кокаиннинг йирик партияси 27 январь куни мусодара этилган. Жами вазни 1,5 килограмм бўлган наркотик моддалар 5,5 мингга яқин ўрамга қадоқланган. Уларнинг аксарияти 46 ёшли Келвин Скотт Жонсонга тегишли автомобилни кўздан кечириш мобайнида топилган.Памела Бонди, Флорида штати бош прокурори
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)