Бразилиядаги норозилик намойишлари, Буюк Британиядаги довул, Германиядаги аравага қўшилган итлар пойгаси ва якунига етган куннинг бошқа ёрқин фотосуратлари («Коммерсантъ»дан олинди).
Рио-де-Жанейро, Бразилия. Қатъий бюджет иқтисодига қарши норозилик намойишлари вақтида ёқиб юборилган автобус олдидан ўтиб кетаётган маҳаллий аҳоли вакили.Греция ва Македония ўртасидаги чегара. Солиқларнинг ошишига норозилик билдирган юнон фермерлари икки мамлакат ўртасидаги чегарани ёпиб қўйди.
Гуваҳати, Ҳиндистон. Гуруч даласида меҳнат қилаётган маҳаллий аҳоли вакили.
Пхеньян, Шимолий Корея. Ота-она қарамоғидан маҳрум болаларнинг бошланғич мактабига ташриф буюрган Ким Чен Ин.
Рафаҳ, Ғазо сектори. Сартарош мижозларидан бирининг сочини махсус усулда — оловни қўллаш ёрдамида олмоқда.
Вена, Австрия. Маҳаллий ҳайвонот боғидаги панда ва қорбола.
Ченнаи, Ҳиндистон. Қутқарувчи нефтга тўлган қирғоқ бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бир неча кун аввал шаҳар қирғоқлари яқинида нефть танкери сиқилган газни олиб кетаётган кема билан тўқнашган эди.
Долиш, Буюк Британия. Довул вақтида шаҳардаги тўғонга урилаётган тўлқинлар.
Авдеевка, Украина. Шаҳарни ўққа тутишлардан жабр кўрган маҳаллий аҳоли вакиллари учун ташкил этилган ёрдам марказида.
Олмаота, Қозоғистон. Аёл черков олдида каптарларни боқмоқда.
Массерберг, Германия. Аравага қўшилган итларнинг Trans-Thuringia—2017 пойгаси иштирокчиси.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)