Хорижда истиқомат қилаётан Туркманистон фуқаролари 2 февраль, пайшанба кунидан бошлаб президентлик сайловларида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Муддатидан аввал овоз бериш 11 февралгача давом этади. Туркманистоннинг ўзида сайловлар 12 февралда ўтказилади.
«Жами 2578 та сайлов участкаси фаолият кўрсатади. Улардан 39 таси Туркманистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарида очилади», — дея маълум қилди Туркманистоннинг Россиядаги элчиси Ботир Ниёзлиев.
Туркманистондаги президентлик сайловларида илк бор уч партия — амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедов номзодини илгари сурган ҳукмрон Демократик партия, Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси ҳамда Аграр партия иштирок этади. Яна 6 номзод фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кўрсатилган.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.