Сан-Франциско шаҳри прокурори Дэннис Херрера АҚШ президенти Дональд Трампга қарши судга даъво киритди. Бу унинг бошпана-шаҳарлар, яъни расмийлари ноқонуний муҳожирларни депортация учун федерал ҳукуматга топширишдан бош тортаётган шаҳарларга қарши қаратилган фармони билан боғлиқ, деб ёзади Meduza.
Иш бўйича даъвогарлар Сан-Франциско шаҳри ва округи, жавобгарлар эса президент Трамп, ички хавфсизлик вазири Жон Келли ва бош прокурор вазифасини вақтинча бажарувчи Дана Бонтедир.
Прокурор суддан Трампнинг фармонини конституцияга зид ва президентлик ваколати доирасидан четга чиқиш деб тан олинишини сўрамоқда.
Херреранинг сўзларига қараганда, Трамп маъмурияти бошпана-шаҳарларни жиноятчиларни яширишда хато айбламоқда. Прокурорнинг таъкидлашича, Сан-Франциско, гап жиноятлар ҳақида борганда, доим федерал ҳукумат билан ҳамкорлик қилади.
АҚШнинг Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Чикаго ва Сан-Франциско каби йирик шаҳарлари бошпана-шаҳарлар ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)