1 февраль куни Тошкентдаги Риёзий мавзесида Korzinka.uz супермаркетининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда ушбу супермаркетлар тармоғининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Маросимга ташриф буюрганлар махсус ҳудудларда тармоқ ҳамкорлари кўмагида уюштирилган ширинликлар дастурхонидаги неъматлардан татиб кўриш билан бирга карнай-сурнай ва миллий мусиқа жўрлигидаги қувноқ муҳитдан баҳраманд бўлди.
Korzinka.uz — Риёзий тармоқнинг 2017 йилда ишга тушган илк супермаркети саналади.
Маълум бўлишича, компания дўконларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам очиш ҳаракати давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Тошкент шаҳрида 18 та ва Олмалиқ шаҳрида 1 та Korzinka.uz дўкони фаолият юритмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида