2016 йилги мавсумни «Бухоро» футбол клубида ўтказган ва 9 та гол билан жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган Азиз Ибрагимов фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин. «Championat.asia» сайтининг маълумот беришича, унинг хизмати билан «Машинасози» футбол клуби қизиқмоқда.
Азиз Ибрагимов «Машинасози»да тиббий кўрикдан ўтиб улгурган. Parsfootball.com яқин соатлар ичида шартнома тузилиши ҳақида айтиб ўтган.Маълумот учун, «Машинасози» 16 та жамоа иштирок этадиган форс чемпионатининг 19-туридан кейин сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Азиз Ибрагимов жамоани мана шу ўриндан юқорига кўтариш учун ҳаракат қилади.
30 ёшли Азиз Ибрагимов Чехиянинг «Богемианс» клуби шарафини 3 йил ҳимоя қилган. 2011—2012 йилги мавсумларни эса Хитойнинг «Циндао Жонон» клубида ўтказган. Кейинроқ яна Чехияга қайтиб, «Баник Мост», «Чехске», «Богемианс» клубларида ўйнаган. 2014 йил Ўзбекистонга қайтган футболчи «Андижон», «Динамо Самарқанд» клубларида тўп сурди. 2015 йилда эса «Бухоро» билан шартнома имзолаганди.
Изоҳ (0)