О‘збекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 31 январь куни Чехия элчиси Ярослав Сиро билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда меҳмонга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари, фракциялари ва депутатлик гуруҳи фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Ярослав Сиро Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим давлат ва Чехиянинг минтақадаги асосий ҳамкорларидан эканини таъкидлади.
Мазкур учрашув мамлакат раҳбарияти ва олий қонунчилик органининг келажакда Ўзбекистон — Чехия муносабатларини, хусусан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва изчиллигини таъминлашга юқори эътибор қаратаётганидан дарак беради. Бу эса, ўз навбатида, икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришда ўзаро тушунишни чуқурлаштириш ва ижобий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Ярослав Сиро, Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси
Изоҳ (0)