Наманганлик ёзувчи ва журналист Рустамжон Умматов француз ёзувчиларининг машҳур романлари, жумладан, Александр Дюманинг «Икки Диана» ва Шарл Лораннинг «Наполеон жосуси» ҳамда «Наполеон ўғли» асарларининг таржималарини тақдим этди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Тақдимот Нодира номидаги ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтди.
Бундан аввал Рустамжон Умматов Жюль Верннинг «Клодиус Бомбарнак», «Музликда қишлов», «Робинзонлар мактаби», «Монтесума қизи» асарларини ва бошқа муаллифлар ижод маҳсулларини таржима қилган.
Айни кунларда наманганлик ёзувчи Александр Дюманинг «Кавалер де Мезон Руж» романи, шунингдек, Анн ва Серж Голон яратган 14 томли «Анжелика» асарлар жамланмасини ўзбек тилига таржима қилиш устида иш олиб бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)