Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш махсус имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади, деб ёзади «Газета.uz». Бу Президентнинг «2017—2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги қарори (pdf)да кўзда тутилган.

Foto: “Gazeta.uz”

Фото: «Газета.uz»

Оролбўйи аҳолисига чипталар сотишнинг янги тартиби 1 февралдан жорий этилади. Молия вазирлигига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда бир ой муддатда йўловчиларнинг тегишли тоифалари учун махсус имтиёзли тарифларни тасдиқлаш юклатилди.