Гонконг жаҳондаги хорижий сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳардир. 2014–2015 йиллардаги халқаро ташрифларни ўрганиб чиққан Euromonitor тадқиқот ташкилоти мутахассислари шундай хулосага келган.
2015 йилда Гонконгга жами 27 миллион хорижлик сайёҳ келган. Ташкилот экспертлари шаҳарнинг ютуғи сифатида унинг хитойлик сайёҳлар орасидаги машҳурлиги ва британиялик сайёҳларнинг эски колонияларга қизиқиши билан изоҳлаган.
Рейтингнинг иккинчи қаторидан Бангкок (18,7 миллион сайёҳ), учинчи поғонасидан Лондон (18,6 миллион) ўрин олган. Дастабки ўнлик эса қуйидагича:
1. Гонгконг
2. Бангкок
3. Лондон
4. Сингапур
5. Париж
6. Макао
7. Дубай8. Истанбул
9. Нью-Йорк
10. Куала-Лумпур
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)