27 январь куни кечқурун франциялик актриса Эммануэль Рива 90 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Актрисанинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлди.
Маълумот ўрнида, Эммануэль Ривага «Хиросима, муҳаббатим менинг» (1959) номли фильмда ўйнаган бош роли машҳурлик келтирган.
У, шунингдек, «Капо» (1960), «Тереза Дескейру» (1962), «Профессионал хатар» (1967), «Ариана» (1974), «Уч ранг: Ҳаворанг» (1993), «‘Венера’ гўзаллик салони» (1998), «Инсон ва унинг ити» (2008) сингари киноленталарда рол ижро этган.
Актриса «Муҳаббат» номли фильмдаги иштироки учун «Оскар» мукофотига номзод сифатида кўрсатилган.
Шунингдек, актриса ушбу фильм туфайли «Сезар» ҳамда Британиянинг кино ва телевисион санъати академияси (BAFTA) мукофотларини қўлга киритган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)