Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 27 январь куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳокими Қиримбек Кўшербаев бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Икки мамлакат ўртасидаги қулай географик ва маданий-гуманитар шароитларнинг яқинлиги ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ёрдам бериши таъкидланди.
Шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам алоқаларни тўғридан-тўғри ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)