Голливуд актёри, «Оскар» мукофоти совриндори ва БМТнинг иқлим муаммолари бўйича элчиси Леонардо Ди Каприо Қозоғистон пойтахтига ташриф буюради. Актёрнинг Қозоғистон ҳукумати ва Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) ўртасидаги йўлбарслар популяциясини тиклаш ҳақидаги битимни имзолаш маросимига келиши кутилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Казинформ агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Биз Ёввойи табиат жамғармаси билан биргаликда ҳукуматимиз ва WWF’нинг биринчи босқичдаги лойиҳасига 10 миллион евро жалб этиш ҳақидаги катта келишувни тайёрламоқдамиз.Унинг сўзларига қараганда, бир неча йил аввал WWF Или-Балхаш ҳудудида (Қозоғистон жануби-шарқи) экотизимни қайта тиклаш, шунингдек, йўлбарслар популяциясини яратиш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиққан.Салтанат Раҳимбекова,«Яшил» иқтисодиёт ва Г-Глобал тараққиёти коалицияси» Қозоғистон бошқарувининг раиси
Битим 8—9 сентябрь кунлари Остонадаги «Экспо-2017» халқаро кўргазма доирасида имзоланиши кутилмоқда.
Раҳимбекова БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича элчиси Леонардо Ди Каприонинг келишини тасдиқлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)