Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби учун 2017 йилги мавсум расман 7 февраль санасидан старт олади. Чемпионлар лигасининг плей-офф турнирида «қалдирғочлар» Сардор Рашидов тўп сурадиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби меҳмони бўлади.
Мазкур ўйинга тайёргарлик кўриш учун Сергей Лушчан бошчилик қилаётган жамоа 30 январь куни яна бир бор Амирлик йиғинига жўнаб кетади. 5 февраль куни эса Абу Дабидан Қатарга йўл олинади.
«Championat.asia» нашри маълумотига кўра, «Бунёдкор» тайёргарлик давомида Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув 1 февраль куни бўлиб ўтади.
Қайд этиш керак, «Чонбук Моторс» Осиё чемпионлар лигасининг 2016 йилги мавсумида олтин медалларни қўлга киритганди. Кейинроқ клубнинг Жанубий Корея чемпионатидаги келишилган ўйинлари аниқлангани учун ОФК амалдаги чемпионни 2017 йилги турнирдан четлатди.
«Чонбук Моторс» нафақат 2016, балки 2006 йилда ҳам қитъа чемпионлигини қўлга киритган. У Кей лигада 4 бор зафар қучган, Жанубий Корея кубогини уч бор қўлга киритган. Жамоа сафида айни пайтда Рикардо Лопес, Эди каби бразилиялик футболчилар тўп суради.
Изоҳ (0)