Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси Германия чемпионатидаги асосий рақобатчиси бўлиб турган «Лейпциг» клубини мағлуб этгани учун «Ингольштадт»ни ваъда қилинган колбасалар билан сийлади, деб хабар бермоқда FourFourTwo.
Германия чемпионати 14-турида «Ингольштадт» жамоаси «Лейпциг»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ваъдага биноан, «Бавария» директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге 24 январь, сешанба куни «Ингольштадт» офисига ташриф буюриб, ўзи билан бирга Мюнхеннинг оқ колбасаларини олиб келди. Ҳар икки жамоа вакиллари биргаликда тушлик қилди.
Ваъда қилинган колбасалар учун ташаккур. Сўзингиз устидан чиқдингиз.«Бавария» жорий мавсумда «Лейпциг»ни мағлубиятга учратган ҳар бир жамоага Мюнхеннинг оқ колбасаларини ваъда қилмоқда.
Маълумот учун, Германия чемпионати 17-туридан кейин «Бавария» 42 очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Лейпциг» 39 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни банд қилган. Жорий мавсумда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган «Хоффенхайм» 31 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, ушбу мавсумда Бундеслига дебютанти «Лейпциг» атиги икки марта – «Бавария» (0:3) ва «Ингольштадт»га (0:1) енгилган.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)