«Мотор» нашри Африка қитъасида такси сифатида фойдаланиладиган эски автомобилларнинг ҳақида маълумот бериб, уларнинг суратларини тақдим қилди.
Европада 1968–1983 йиллар давомида хизмат қилган Франциянинг Peugeot 504 модели Кения ва Нигерияда йиғилган. Айнан шу ердан мазкур машина бутун Африка бўйлаб тарқалган. Қуйидаги сурат Мисрда олинган.
Буниси эса Марокашда.
Бундан аввал Кенияда 1991 йилгача Peugeot 404 модели ишлаб чиқарилган. Ушбу автомобиль такси сифатида танилган. Peugeot 404 ни Тунисда учратиш мумкин.
Кариб инқирози ва Вьетнамдаги урушни кўрган ушбу Peugeot’лар эса юк ташувчи таксига айлантирилган.
Марокашда Mercedes автомобиллари такси сифатида кенг қўлланилади. Ушбу мамлакатга келган инсоннинг кўзи айнан мана шундай таксиларга тушади.
1990 йилларда Mercedes’ларни Европадан Ўртаер денгизи орқали Африкага олиб кириш фойдали бизнес бўлган.
Mercedes 190 Конго мамлакатигача ҳам етиб борган.
Африкада машиналарнинг оғир юкларни кўтариб юриши кўпроқ қадрланади. Datsun бунга яққол мисол бўла олади.
Бу эса Гамбия пойтахти Банжул. Энг орқа планда Зимбабведа ишлаб чиқарилган Peugeot 405, олдинда эса Европадан олиб келинган энг арзон Mercedes-Benz 190, Renault 19 ва Ford Гранада.
Хорижий ҳарбий миссиялар мероси – таниб бўлмайдиган жуда эски «Жип». Енгил машиналардан олинган ғилдираклар унинг ҳарбий қаддини йўқотишига хизмат қилди.
Марказий Африка Республикасидаги ушбу машина ҳамон яхши ҳолатда. Аммо у такси ёки автобус сифатида ишлатилаётгани аниқ эмас.
Бу эса Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба ва Африкада йиғилган Fiat’ларнинг турли авлодлари. Суратда ўлмас Toyota’ни ҳам кўриш мумкин.
Яна бир бешта кам классика – Лагосда фойдаланилаётган Volkswagen Golf’нинг иккинчи авлоди. Мазкур машина тахминан 30 ёшдан ошган.
Африкада маҳаллий аҳоли йўловчи ташувчи машиналарни таксидан афзал кўради. Суратда Volkswagen Transporter Т3.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)