Қизиқчи Ҳалима Ибрагимованинг машинасини ўғри урди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Воқеа 23 январга ўтар кечаси содир бўлгани айтилган. Хатолар билан ёзилган қайдномадан англашилинишича, Ҳалиманинг автомашинаси уй ичида турган бўлган. Жабрланувчининг тахминига кўра, ўғрилар камида икки киши бўлган ва улар камерага тушиб қолган.
Ҳалима ўғрилар ким эканини тахминан билиши ҳақида айтган. Бироқ на уларнинг ким эканига ва на нималари ўғирланганига ойдинлик киритган. Машинасининг нимасига зарар етганини ҳам қайд этмаган. Бу иш ҳақида маълумотга эга инсонларга жабрдийда томонидан суюнчи сифатида пул мукофоти ваъда қилинган.
Орадан 7 соат ўтиб, Ҳалима жангга тайёр эканини англатувчи суратини Instagram саҳифасига жойлаштирди.
Хайрли кун яхшилар! Таниш, нотаниш ўртоқ ва тунда ҳужум қилганлар. Ҳамма нарсани калта ўйлаб, билмай менга текканлар! Арпангизни ҳом ўрдимми? Мен сенларга айтганман, менга тош отсанг, шлакоблок бўлиб қайтади, деб. Ҳали ҳам кеч эмас, ўз оёғинг билан кел, эркак бўлсанг! Ҳали бу ишнинг жавоби бор.Ҳалима Ибрагимова, қизиқчи
Изоҳ (0)