Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20—21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. ЎзАнинг ёзишича, ташрифнинг иккинчи куни Нукус шаҳрида қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи участкасига ташриф буюрди.

Фото: Telegram / @uzlidep

Фото: Telegram / @uzlidep

Ушбу заводда йилига 8 минг тонна полиэтилен труба, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Замонавий технология билан жиҳозланадиган корхонада юздан ортиқ иш ўрни яратилади.

Президент мазкур корхона билан ёнма-ён барпо этиладиган энергия тармоғи маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган завод лойиҳаси билан ҳам танишди.

Бу ерда Япония, Швейцария, Италия каби мамлакатларда тайёрланган технологиялар асосида замонавий трансформаторлар, фотоэлектростанция деталлари, автоматик электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ушбу завод Ўзбекистон иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга, бу ерда тайёрланадиган маҳсулотлар импорт ўрнини тўлдириб, экспортга йўналтирилади.

«Корхоналарни Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги байрамига фойдаланишга топшириш лозимлиги, бу халқимизга муносиб байрам туҳфаси бўлиши алоҳида таъкидланди. Президентимиз мазкур заводлар қурилиши бошланиши билан танишди. Пудратчи ва қурувчилар билан суҳбатлашиб, ушбу масъулиятли ишда уларга куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилади», — дейилади ЎзА ахборотида.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар