Италия марказидаги Абруццо вилоятида жойлашган Гран-Сассо тоғли массивида қор кўчкиси остида қолиб, қисман вайрон бўлган Rigopiano di Farindola меҳмонхонасида қорли қопқонда қолиб кетган одамларни қидириш операцияси давом этмоқда, деб ёзади «РБК».
Вертолётларда етиб келган қутқарувчилар бир неча метрли қор қатлами остида қолган бинонинг бир қисмини қазиб очишга, шунингдек, иншоотни қисман кўздан кечириб чиқишга муваффақ бўлди. Бир неча киши тирик ҳолда топилди, 20 дан зиёд киши ҳамон бедарак йўқолган, деб ҳисобланилмоқда.
Изоҳ (0)