Самарқанд вилояти ҳокимлигида Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари О. Очилов, Франциянинг Ўзбекистондаги Виолен Биет де Вильмор хоним мазкур лойиҳа Самарқанд шаҳрида экологик ва санитар-эпидемиологик ҳолатни барқарорлаштириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш, улардан самарали фойдаланишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Кейинги икки йилда Франция тараққиёт агентлиги, «Налдео» компанияси ва «Таъмирлойиҳа» лойиҳа институти томонидан лойиҳани тайёрлаш ва ишлаб чиқиш бўйича техник ишлар бажарилди. Ҳудуд ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди. Ишлаб чиқилган техник ва иқтисодий кўрсаткичларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 37,1 миллион евро бўлиб, унинг 23,5 миллиони Франция тараққиёт агентлиги кредити ҳисобланади.
Тақдимотдан сўнг франциялик меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд, шаҳардаги чиқинди йиғишга ихтисослашган корхоналар ва чиқинди йиғиш пунктлари фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)