АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 18 январь куни Ливиянинг Сирт шаҳри жануби-ғарбида амалга оширган бомбардимонлари натижасида ИШИД гуруҳининг 80 дан ортиқ жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда журналистларга Пентагон матбуот марказида АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер гапириб берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Дастлабки маълумотларга қараганда, зарбалар чоғида ИШИДнинг 80 дан ортиқ жангариси ўлдирилди», — унинг сўзларини келтиради агентлик.
Таъкидланишича, ҳукумат қўшинлари Сиртни қайтариб олганидан сўнг жангарилар шаҳарни тарк этган.
«Ўтказилган операция АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши терактлар режалаштирган ИШИД аъзоларига қарши қаратилган эди», — қўшимча қилди Картер.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)