Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тўғрисидаги келишув мамлакат парламентининг икки палатасида овозга қўйилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэй Лондондаги Ланкастер-хаус қароргоҳида Brexit юзасидан берган ахборотида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бугун шуни тасдиқлай оламанки, ҳукумат келишувнинг якуний вариантини парламентда овозга қўяди», — деди у.
Илгарироқ мамлакат Олий суди Лиссабон келишувининг Евроиттифоқдан чиқиш тўғрисидаги 50-моддасидан Буюк Британия ҳукумати парламент розилигисиз фойдалана олмаслигини белгилаган эди. Айни кунларда суд ҳукумат апелляциясини кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)