АҚШ учувчисиз учар аппарати Афғонистоннинг Нангархар вилоятида ҳалокатга учради. Бу ҳақда, Pajhwok агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Толибон» радикал ҳаракати дронни ўз жангарилари уриб туширганини даъво қилмоқда. АҚШ томони эса техник носозлик ҳалокат сабаби бўлганини айтмоқда.
Бу ахборот матбуотда тарқалганидан бир муддат ўтиб Афғонистон куч тузилмалари вакили хабарни тасдиқлади.
Изоҳ (0)