«Барселона» жамоаси етакчиси Лионель Месси уни танқид қилган клуб директори Пере Гратакоснинг ишдан бўшатилишидан хафа бўлди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Гратакос ўзининг интервьюларидан бирида «Барселона» фақат Мессидан иборат эмаслигини айтиб ўтганди. Шундай кейин мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.
«Барселона» — бу фақат Месси дегани эмас. Неймар, Суарес, Иньеста ва бошқа футболчиларсиз Месси бундай юқори даражага эриша олмасди.Пере Гратакос, «Барселона» собиқ директори
Mundo Deportivo аргентиналик футболчига яқин бўлган инсонларга таяниб маълум қилишича, Месси «Барселона» раҳбариятининг бундай қароридан ҳайрон қолиб, бундан хафа бўлган.
29 ёшли футболчининг Гратакос билан муносабати яхши эди. Месси «Барселона Б» жамоасида дебют қилганида айнан Пере Гратакос унга устозлик қилганди. Пере Гратакосни ишдан бўшатиш ҳақида «Барселона» ижрочи директори Альберт Солер қарор қабул қилди.
«Спортарена»нинг қайд этишича, Пере Гратакос «Барселона» академияси билан боғлиқ ишлар билан шуғулланишда давом этаверади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)