14 январь куни Россия матбуоти CNN’га таяниб, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги саҳифаси ирқчилик тарғиботи туфайли ўчириб ташлангани ҳақидаги ахборотни тарқатди. Аммо бу ахборот ёлғон бўлиб чиқди, деб хабар беради TJournal.
Орадан вақт ўтиб, «Известия» CNN сайти аслида қалбаки эканлигини, телеканалнинг ҳақиқий сайтига алоқадор эмаслигини аниқлади. Бундан ташқари, Трампнинг саҳифасига ўхшатиб очилган саҳифада ҳам шубҳали гаплар ёзилган эди. Жумладан, твитлардан бирида бўлажак давлат раҳбари ўз ўқувчиларини «калласи билан ўйлай олмагани» учун танқид қилган эди.
https://twitter.com/WHDonaldTrump/status/819726120685711360
Айни пайтда ушбу хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги тасдиқланди.
Сохта CNN сайтида у Carla’s Nice Nunnery (Карла номидаги аёллар ибодатхонаси) ташкилотига тегишли эканлиги, унинг раҳбари эса Пол Хорнер эканлиги кўрсатилган. Пол Хорнер кўп йиллардан буён ўз сайтларида сохта хабар тарқатувчи ҳазилкаш сифатида машҳур.
Изоҳ (0)