АҚШ гўзаллик танловининг собиқ ғолибаси Николь Потит йигитига ҳужум қилишда айбланди ва судга чақирилди. Бу ҳақда 12 январь, чоршанба куни «News.com.au» сайти маълум қилди.
Иш Сидней (Австралия) судида кўриб чиқилмоқда. Ҳодиса қурбонининг баёнотига кўра, ҳужум 2016 йилнинг 16 декабрида юз берган. 29 ёшли қиз йигитга ҳужум қилиб, унга тан жароҳатлари етказганлиги таъкидланмоқда.
2013 йилда Потит ўша вақтда учрашаётган йигитини калтаклаганлиги учун қўлга олинган эди. Судда жабрланувчи нима юз берганлигини тушунтириб беролмаганлиги учун гўзаллик қироличаси оқланган.
Потит 2012 йилда «АҚШ гўзали» танловида ғолиб бўлган эди. У Facebook’даги саҳифасига «АҚШ пиёниста хоними» деган ёзувли футболкадаги суратини жойлагандан кейин уни мақомдан маҳрум қилишган ва тожни қайтаришни сўрашган.
У 2014 йилда Австралияга кўчиб ўтди ва кадрлар танлаш бўйича мутахассис сифатида ишлай бошлади.
Аввалроқ Италияда гўзаллик танлови ғолибаси бўлган қизга собиқ йигити кислота сепгани хабар берилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)