Ижтимоий тармоқларда янги флешмоб оммалашмоқда. Унинг доирасида одамлар ўзларини кутилмаган жойларда ўликка солиб, суратларини #deadpose ҳештеги билан чоп этмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Флешмоб ҳазил тариқасида бошланган, лекин, шунга қарамай, айрим иштирокчилар «ўлик» бўлишни шу даражада ўхшатмоқдаки, бу муаммолар келтириб чиқармоқда.
Жумладан, Daily Mail эълон қилган бир видеодан маълум бўлишича, кичик бола флешмобда қатнашаётган холасини ростанам ўлиб қолди деб ўйлаб, қўрқиб кетган.
Изоҳ (0)