Россиянинг «Дикси Групп» дўконлар тармоғи президенти Педро Мануэль Перейра да Силва 11 январь куни компаниянинг ўз назорати остидаги акциялари пакетини сотиб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу тариқа, унинг компаниядаги улуши амалда нолга тенглашди. Илгари президентнинг қўлидаги улуш 0,15 фоизни ташкил қилар эди.
Португалиялик мутахассис Перейра да Силва компанияга 2016 йил мартидан бошчилик қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)