Шотландия фуқароси парковкада йўқотиб қўйган автомобиль олти ойдан сўнг полициячилар томонидан топилди. Бу ҳақда 11 январь, чоршанба куни Carscoops маълум қилди.
Нашрнинг хабар беришича, 2016 йилнинг июнида шотландиялик The Stone Roses гуруҳининг «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтаётган концертига бориш учун дўстидан BMW автомобилини сўраб турган.
Концертдан сўнг машинани қаерда қолдирганлигини эслай олмаган эркак уни топа олмади. У беш кун давомида беш қаватли автомобиллар парковкасини кўздан кечирди, бироқ машинани топа олмади. BMW’нинг эгаси маълумот учун турли компаниялар ва шаҳар кенгашига мурожаат қилди, бироқ унга ёрдам бера олишмади. Оқибатда икки ойдан сўнг машина қидирувда деб эълон қилинди.
Янги йил арафасида полиция ходимлари йўқолган машинани топди — автомобиль шунча вақтдан буён стадион парковкасида бўлган. BMW’ни топган инспекторлар энди парковкага жуда кўп пул тўлашга тўғри келишини Twitter’да қайд этди.
Нашрнинг таъкидлашича, машинанинг шунча вақт давомида «сақланганлиги» шотландияликка тахминан 5 минг фунт стерлингга (6100 доллардан ортиқ) тушиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)