Россия Давлат Думаси депутатлари тақиқланган сайтларни блоклашдан бош тортувчи провайдерлар жаримага тортиш тўғрисидаги қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Мансабдор шахслар учун жарима миқдори 3–5 минг рублни, юридик шахсни таъсис этмаган тадбиркорлар учун 10–30 минг рублни, юридик шахслар учун 50–100 минг рублни ташкил қилади. Тақиқланган сайтлар реестридан чиқарилган ресурсларга киришни қайтадан очиб қўймаган провайдерлар ҳам шундай жаримага тортилади.
Россияда тақиқланган сайтлар ягона реестри 2012 йили тузилган эди. Рўйхат ҳар куни янгиланиб турибди. Эндиликда провайдерлар шу реестр асосида сайтларга киришни чеклашга мажбур бўлди.
Қонун лойиҳаси 2015 йили алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, ҳукумат томонидан 2016 йили маъқулланган эди.
Изоҳ (0)