Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг мис эритиш заводи металлургия цехида янги мис эритувчи печь ишга туширилди. Айни пайтда ишлатиш ва созлаш тадбирлари кетмоқда, деб хабар беради «Газета.uz».
Қурилиш 2015 йили бошланган эди. Лойиҳа йилига 17 минг тонна мисни қабул қилиш қувватига эга мис эритиш печи қурилишини назарда тутган эди.
92 миллион доллар қийматдаги шартнома Германиянинг Dobersek Engineering компанияси томонидан имзоланди. Молиялаштириш Ўзбекистон қайта тиклаш ва ривожланиш жамғармаси, ОТМКнинг ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилди.
Изоҳ (0)